"Турларнинг пайдо бўлиши"

Бўлим 09


Архив 64/5642.

 «Бодх Кундалиги» нинг фрагменти.

 

*) Жуда оддий нарса, лекин айнан ҳозир равшан бўлди аниқлик бор, мен ўз аниқлигимни таърифлайдиган фикрлар ва образлар бор, улар аниқлик билан резонансда бўлишади. Мен одамларга қараб турганимда, аниқлик мавжуд бўлиши мумкин – улар мурдалар. Бунда “улар мурдалар” фикри бор, лекин кейинги дамда аниқлик йўқ бўлиши мумкин, ва мен қанча “улар мурдалар” фикрини миямда айлантирмай, бундан аниқлик пайдо бўлмаябди.

*) Ҳоҳишларнинг суперпозициясининг принципи шакллантирилган – мен сенинг бундай қилишингни ҳоҳлаганим учун “бундай қилгин” деб айтишим мумкин, ва бунда бу иборанинг сени мен ҳоҳлагандай қилишинга олиб келиши мумкинлигига ўзимга ҳисобот бераман. Сенинг масаланг эса  – айнан сенинг хурсанд ҳоҳишларинга қараб иш тутишни кузатиш – шу билан бирга, мана бундай буйруқ шаклида айтилган (“мен сенинг..... қилишингни ҳоҳлайман” ибораси жуда ҳам қўпол кўринарди) менинг ҳоҳишларим натижасида пайдо бўладиганларга ҳам.  Бундай ҳолатда бизда ўзларимизнинг ҳоҳишларимизни ифодалашга кўпроқ имкониятлар вужудга келади, чунки биз қуйидаги автоматизмлардан кўпроқ даражада озод бўламиз: 1) буйруқона мулоқот давомида СҲларни сезиш, 2) мен ҳоҳлаган нарсани қилмаганлигинг сабабли мамнуниятсизликни сезиш,3) мен ҳоҳлаётган нарсани қилиш қилмаслигинг борасида ташвишланиш, 4) сенинг харакатинг механик бўлиб қолмасмикан ва сен СҲларни сезиб қолмасмикинсан деган маънода ташвишланиш ва бошқалар.

*) Менинг эсимда турган танадан ташқари идрокларнинг (ТТИ) биринчи тажрибалари 8-10 ойлик ёшимда бўлган. Масалан, мен ўзимнинг кроватимдан юқорига қараб горизонтал равишда кўтарилишни бошлардим, бунда мен ўзимнинг танамда кўтарилаётганимга тўлиқ ишончим комил эди, ва бирдан мен танамнинг жимгина пастда ётганини кўрардим...  Бошқа ТТИларда мен хонамдан чиқиб, айиқларни эслатадиган ғалати мавжудотлар билан тўқнашардим. Бунинг ҳеч қандай қўрқинчли жойи йўқ эди, шунга қарамай мен кучли спазматик қўрқинчдан кескин тўлқинланишни сезардим, ва натижада мен бу тажрибалардан қўрқиб бошладим ва улар аста секин тўҳтади.  

Ғалати идрокларнинг кейинги тўлқини етти ёшимдаш ўн ёшгача бўлган давр мобайнида рўй берган: мен ухлашга ётиб, кўзимни юмганимда, менинг олдимда шу заҳоти 5та ёрқин нуқта пайдо бўларди – 4таси тўртбурчакнинг ҳар бурчагида ва биттаси марказда. Бу тажриба ТТИга ва англанган тушларга ҳеч қандай алоқаси йўқ, чунки мен уларни тўлиқ уйғоқ бўлган ҳолатларимда ҳам кузатардим. Бу нуқталарнинг ёрқинлик даражаси шундай эдики, мен уларни ҳатто кўзларимни очганда кўрардим, кундузги ёрқин нурда ҳам кўрардим, кўзларимни юмишим билан уларни шу заҳоти кўррадим, агар диққатни бир жойга жамласам ва эътибор билан қарасам, уларни ҳатто очиқ кўзларим билан кундузги нурда ҳам кўрардим. Ҳозир, айтганча, бунда ҳечнима ўзгаргани йўқ  – мен уларни ҳудди шундай даражада кундузги нурда аниқ кўра оламан. Мен уларни сен ўрганиб қолган нарсага эътибор бермаганингдай – дераза ортидаги шовқинга, масалан, “эътибор бермайман”.

Агар мен бу нуқталарда диққатимни жамласам, уларнинг катталлиги улар ҳудди яқинлашгандай каттаярди, ёрқинлиги кучаярди. Уларнинг ёрқинлиги маълум даражагача етганидан кейин, “кўриш”нинг бутун атрофи портлагандай бўларди, кўзларнинг олдидаги қоронғулик биринчи чуқурликка ва ҳажмга эга бўларди, ундан кейин йўқоларди, ва мен ўзимнинг олдимда (ёпиқ кўзлар билан) жуда ҳам ёрқин, фақат ҳақиқий ва ёрқин бўёқлар билан товланадиган нақшларни кўрардим. Бунда нақшлардан бошқа ҳеч нарса йўқ эди – калейдоскопдагидай. Ушбу нақшларнинг бирламчи импульси тугаганида, улар эриб, йўқ бўларди, кўришнинг бутун атрофини эса қора –кулранг фазо эгалларди, у майда ҳалқачалар билан қопланган эди – кратерлар билан қопланган ойнинг расмига ўҳшаб.

Бу образ қайсидир вақт мобайнида турарди, кейин ўчарди ва мен ухлаб қолардим. Вақтнинг ўтиши билан менга ёқмайдиган ўзгаришлар рўй бера бошлади – бешта ёрқин нуқта ва улардан кейин шу заҳоти нақшларнинг портлаши, бу ҳолат мен кўзимни юмишим билан рўй берарди, фарқи йўқ қачон, кундузи ёки тундами. Аммо тунда, мен ухлашга ётган қоронғи пайтда улар айниқса ёрқин бўларди, уларнинг ёрқинлик даражаси жуда ҳам кучайди, бунинг билан биргаликда уларнинг давомийлиги ҳам ўсиб борарди, натижада мен икки – уч соатлаб шунчаки ётиб, ухлай олмаслигимдан азоб чекишим мумкин эди. Эрталаб мен зўрға турардим, бу бир нечта ой мобайнида давом этарди, ва мен чарчашни бошладим. Натижада мен бу нақшларга уруш эълон қилдим, ва ётганимда ўзимга қўлимга бўяш учун чўткани олиб, уларни кенг, оқ йўллар билан бўяб ташлаётганимни тасаввур этардим. Қатъий ишнинг бир ойидан кейин мен натижага эришдим, ва “бўёқ йўллари” мустаҳкам бўлиб қолди, улардан нақшлар энди ўтмасди, ва мен яхши ухлашни бошладим. Айрим вақтга улар умуман йўқ бўлиб қолди. Бир нечта йилдан кейин мен ўзимни бундай таассуротларсиз қолдирганим учун афсус чека бошладим, уларни яна кўришни ҳоҳладим, лекин фойдаси бўлмади. Ўспиринлик даврида улар яна пайдо бўлди, лекин мен уларни энди тадқиқот қилмасдим ва ҳаддан ташқари ёрқинликка йўл қўймасдим, чунки бунинг қандай муаммоларга олиб келишини билардим. Мен бу ҳақида умуман гап очмасдим, лекин айрим пайтлари ушбу нақшларнинг ва кратерлар билан майдоннинг фонида қизиқ идроклар вужудга келарди – бир марта мен ўзимнинг олдимда (ёпиқ кўзлар билан) катта кўзни кўрдим – бутун кўриш майдонига тенг. Бу тасаввур эмас эди – мен ҳечнимани тасаввур қилмоқчимасдим – кўз ўзидан ўзи пайдо бўлди ва биз бир биримизга қарардик. У ростдан ҳақиқий эди, ва мен уни кўра олардим, ва у мен одамнинг кўзига қараганимда уни тирик ҳисоблайдиган даражада жуда ҳам “тирик” эди. Мени яна қўрқинч қамраб олди ва мен бу идрокни ўчириб ташладим, бундай нарсани бошқа кўрмасликни қаттиқ ҳоҳладим. Кейинги гал кўриш майдонимда (ёпиқ кзлар билан) ўн сантиметр диаметридаги майдонча пайдо бўлди. Бу яна тасавву эмасди – мен ҳатто кўзларим очилиб қолмадимикан деб шубҳа қилдим, ва  кўзларимнинг мушаклари билан текшириб кўрдим – улар яхши ёпилганми. Мен ўзимни ҳудди қовоқларимда тешик қилишиб, мен ўша тешикдан қараб ва ҳамма нарсани аниқ кўраётганимни сезардим. Бу тешик сиёҳранг эди, ва унда қандайдир харакатлар амалга ошарди – мен қарайдиган трубага қараётганимдай иллюзия пайдо бўларди – қандайдир одамлар бир нимани қилишарди, мен деталларни кўра олардим, “труба”ни ҳар ҳил томонларга бурай олардим.

Яна – айрим пайтлари менинг олдимда уларнинг устида матнлар ёзилган қоғозлар пайдо бўларди. Бу қоғозлар менинг олдимда мен ҳоҳлаган ҳар ҳил тезлик билан айланарди – айрим пайтлари мен уларни бутунлай тўҳтатиб, оддий матнга ўҳшаб сўздан кейин сўзни ўқиб чиқардим. Мен ҳарфларни ва сўзларни аниқ кўрардим, мен уларни “баланд овозда” (ичимда, жим бўйича) ўқирдим, лекин бунда мен билардим – бу қайси тил эканини ва ўқиган нарсамдан ҳечнимани тушунмасдим, шунга қарамай мен ўқиб чиқаётган ҳамма нарсанинг менга етарли даражада тушунарли экани тўғрисида аниқлик бор эди. Мен ўшанда бу иккиланган идрокда ҳечнимани тушуна олмадим.  Мен тушуниш учун харакат қилардим – мен нимани ўқиябман ва мен ўқиганимдан битта сўзни ҳам қайтара олмасам, унда қандай қилиб ўқиганимни тушунябман. Оҳирида бу масалани ҳал қилиш жонимга тегарди ва мен матнларнинг кўпроқ қулай бўлган “ўқиш” усулига қайтардим – қоғозлар катта тезликда айланарди, мен эса бунга қараб, ёзилганини ўзлаштираётганим борасидаги ишонч ҳолатида бўлардим.

Яна битта ғалати идрок – кичкина урчуқларга ўҳшаш бир нима – улар менинг ичимга ариларнинг тўдаси каби “учиб киргандай” бўларди, ва менда буларнинг “тўпланган шаклдаги билимлар” экани ва улар вақт ўтиб очилиши керак экани борасида ишонч ҳосил бўларди. Мен бу ҳақида деярли унутгандим, лекин бир куни, сайр вақтида ичимда бир нима портлагандай бўлди – ҳудди жадал семизликнинг майдони пайдо бўлгандай, очилаётган урчуқнинг образи ва “мен бу урчуқда тўпланган билимни қабул қилиб олдим” фикри пайдо бўлди – ва яна мен битта ҳам сўзни шакллантира олмадим – бу қанда билим бўлиши мумкин.

Мен бундай ҳолатда мусиқа тинглашни ўргандим. Мен турли ҳил асбобларни танлаб, мусиқанинг “мизожи” ва тембрини оз моз бошқаришни ўргандим. Бу мусиқа ҳечнимага ўҳшамас эди  – у ниҳоятда зўр эди. Унинг чиройини таърифлаб бўлмасди, у мени тўлиқ қамраб оларди, мен роҳатланиб, кўз ёш билан уни тинглардим, шунчаки тинглардим эмас, балки менинг ўзимга тушунарли бўлмаган енгил харакат билан туғдирардим. Мен бу мусиқани, ҳудди пахтадан ипни чиқаришгандай, сукунатдан чиқарардим – мен унинг оқимини бошқара олардим, шунга қарамай уни мен басталамасдим. Мен бу мусиқани ҳар қандай вазиятда диққатимни жамлаб, басталай олардим, у жаранглашни бошлаганидан кейин мен бир нечта сониядан кейиноқ ҳақиқий ва тасаввур этган довуш ўртасида фарқни йўқотардим – яъни мен биринчи сонияларда довушларни тасаввур этардим, кейин эса уларни айнан эшитардим  – бу мусиқанинг ҳақиқатдан ҳам атрофда жаранглаётганига, уни ҳамма одамлар эшитаётганига тўла, юз фоизлик иллюзия мавжуд эди. 

Ҳозир бу нарса ҳам менинг қўлимдан келади.

Яна бир нималар бўлгани аниқ, декин менинг эсимда йўқ фаақт хира хотиралар бор, холос. Кўп нарсани мен атайлаб чиқариб ташладим, уларнинг менинг маиший ҳаётимда ҳалақит бермасликлари учун.

ТТИларнинг кейинги тўлқини 18-22 ёшимда бўлди. Олинган тажриба анча турли эди, лекин бир нарса ўзгармасдан қоларди – чегарадан ўтиб кетадиган жадаликка етадиган қўрқув. ТТИлар унда тўлқинлар сифатида оқиб келарди – айрим пайтлар улар йўқ эди, айрим пайтлари эса улар бир нечта ой давомида деярли ҳар туни мавжуд бўларди. Мен бунда бошимдан кечирадиган даҳшатли қўрқинч натижада мени буларни ҳаммасини бошимдан кечиришни ҳоҳламасликнинг жадал ҳоҳишининг шаклланишига олиб келди.

Бу бир ҳил сценарий бўйича амалга ошарди: мен ухлашга ётардим, туш юилан уйғоқ туришнинг ўртасида мен ўз баданим устидаги назоратни йўқотардим, бутунлай харакатсиз эканимни англардим, ва яна даҳшатли қўрқинч билан бирга келадиган турли ҳил идроклар бошланарди, мен бутунлай харакатсизланиб қолганим учун, бу мени қўрқитарди – менинг кучсиз эканлигим ва менинг ёнимда пайдо бўлаётган ҳамма мавжудотларнинг мен билан бирон нима қилиши мумкинлиги. Мен кўплаб харакатлар қилиб, танамдан “чиқиб кетардим” ёки унинг ичидан думалаб чиқардим, аммо булар қисқа муддатли тажрибалар эди, мен ўзимни бундай ҳолатда узоқ вақт ушлай олмасдим, ва мен яна ўзимнинг танамга тушиб қолардим.

Менда кучли таассуротларни қолдирган нарсалардан лавҳалар:

1) “Харакатсиз” ҳолатда ётиб, мен орқамдан менинг ёнимга кичкина қизнинг яқинлашиб келаётганини аниқ эшитдим  мен унинг хурсанд овозини, қадамларини эшитдим, у менинг олдимга келябди, мана ҳозир менга тегади вашу дақиқада мени даҳшатли қўрқинч қамраб олди агар бу қандайдир ғазабли маҳлуқ бўлсачи, мен эса бу ерда қимирлай олмай ётибман... мен бор куч билан кучланиб, ТТИни тўҳтатардим, танам устидан назоратни қайтарардим. Ҳозир бу нарса тўлиқ тентаклик бўлиб ҳисобланади...

2) “Харакатсиз” ҳолатда ётиб, мен устимда, икки метр баландликда бир ниманинг осилиб турганини аниқ “сездим”, “шубҳа йўқ эди, бутун терим билан сезардим” – қандайдир кўринмас онг. Мен бу “бир ниманинг” – айнан онг эканлигига, мен тасаввур қила олишимдан ҳам кучлироқ, донороқ онг эканлигига ишончим комил эди. Мен ўзимни унинг олдида ҳудди Эверестнинг олдида турган чумоли каби ҳис этардим. Мен унга нисбатан ҳар доимгидай қўрқинчни, ва кучли интилишни, бу мавжудотга нисбатан севгини ҳис этардим, мен қўрқардим ва унинг чексиз донолигига қойил қолардим.

3) “Харакатсиз” ҳолатда ётиб, мен биринчи марта бўшлик сферасини сездим. Бу идрок аста секин шаклланарди  – биринчи мен фақат олдинги деворни ҳис этардим, шу билан бирга бу сфера эмасди – нотўғри шаклдаги қандайдир ҳажм. Кейин бу идрок мустаҳкамланиб, айнан сферага айланди, ва мен уни ҳатто одатдаги иш фаолиятим давомида сезардим – оддий бўлмаган анестезиялаштирадаган хотиржамлик билан бирга келадиган, бир нечта сонияли тўлқинларп сифатида.

4) Биз дўстимиз билан ўрмонга уҳлашга бордик – мен унинг мен қоғозларни ўқиган пайтимда ёнимда ўтириб, мен унга гапираётган нарсаларимни ёзиб олишини ҳоҳладим (мен ўқиш жараёнида ўқиганимни овоз чиқариб айтишим мумкин эди). Мен ётиб, диққатимни жамлай бошладим, лекин ҳечнима қўлимдан келмади. Ярим соатдан кейин дўстим чарчади, ва биз уҳлашга қарор қилдик. Мени уйқу энди босаётганимда, мен бирдан шу ҳолатга тушиб қолиб, дўстимни менинг тайёр эканимни айтиш учун, унинг менга тинглаши учун уйғотмоқчи бўлдим. Мен унга қўлимни чўздим, лекин шу дамда оддий бўлмаган бир нарса содир бўлди – у мендан ҳудди 10-12 метрга “кетиб қолгандай” бўлди, ва мен очиқ осмон тегида битта ўзим қолдим.  Мен ҳар доимгидай қўрқинч туйғуси билан аралаш келаётган чирой, олдиндан завқланиш туйғуларини сезмоқдаман. Тун эди, лекин мен ўзимнинг атрофимда ҳамма нарсани аниқ кўра бошладим. Мен орқамда ётиб, осмонга қарардим, ва шунга қарамай, атрофимда ҳамма нарсани кўрардим, омонда, ўзимнинг устимда мен олтин нуқтани кўриб қолдим. У ҳудди пастга тушиб кетаётганидай, тез катталашиб, ёрқин чақнаётган олтин шарга ўҳшаб қолди. У менинг устимга тушиб кетди, ва кейин нима бўлгани менинг эсимда йўқ. 

 

Англанган тушларнинг тажрибаси қуйидагилардан бошланди

*) Мен кашфиётни қилганимдан кейин, уни ёзиб олсам, уни ёзиб олмаганимга нисбатан тез эсимдан чиқишини билдим. Механизм оддий – мен уни ёзганим билан, мен унинг энди ҳеч қаерга кетмаслигини билиб  “тинчланаман”, уйга келиб, уни кашфиётларимга ёзиб оламан, яна бошимдан кечираман... Натижада, албатта, фақат сўзлар қолади, кашфиётнинг ўзи учиб кетади – уйда мен ахмоқона қараш билан ёзган нарсамга тикилиб қараб ўтираман, у ерда эса фақат сўзлар, албатта, чунки мен ёзувни қилган пайтимдаёқ мамнуният билан уҳлаб қолдим, уни кўп марталаб қайта бошдан кечириш учун, уни шу заҳоти қайта очиш учун харакат қилмадим. Тажриба ўтказдим – кашфиётларни шу заҳоти ёзишни тўҳтатдим – натижада ўзимни илгакида балиқ бўлиб, энди бўшаша оладиган балиқчи сифатида эмас, балки панжаси билан сичқонни ушлаб турган йўлбарс каби сезмоқдаман. Панжангни сал четга олсанг – сичқон қочиб кетади. Мен кашфиётни эслаб қолябман, резонанс қиладиган сўзларни қайтарябман, улар билан “тўйинябман”, кўп марталаб бошимдан кечирябман, ва фақат ярим соатдан ёки бир соатдан кейингина уларни ёзиб қўйиб, фиксация қиламан. Агар кашфиётлар бир нечта бўлса – мен уларни унутиб қолмаслик учун харака қиламан, натижада эса мен ҳудди тутилган сичқонларни кўзимнинг бир чети билан кузатаётгандай бўламан, чалғимайман ёки оз вақтга чалғийман, доимо қайтиб тураман – буларнинг ҳаммаси кашфиётларни мустаҳкамлашга, уларни эслаб қолишга олиб келади.



<< Бўлим 08 Бўлим 10>>