"Турларнинг пайдо бўлиши"

Бўлим 23


Нортон ушланиб қолаётганди, Пурна эса жавоби билан куттириб қўймади – воқеаларнинг зичлиги қўрқинчли тезлик билан ўсиб борарди.

 

«Ҳаёт – ҳамме жойда! Бу ибора менинг ичимда олдиндан завқланиш билан акс этади, мен кўпроқ янги нарсаларни билгим келябди, ҳамма ерда улгургим келади, ҳоҳишларнинг рақобати...эпитет топа олмаябман:) Умуман айтганда – ҳоҳишлар кўп, вақт оз, аммо бундан олдиндан завқланиш фақат кучаймоқда, хотира илашқоқ бўлмоқда, ҳар битта дақиқа зичланиб кетмоқда, ҳудди салмоқли бўлаётгандай. Ҳоҳишларнинг характери ҳам ўзгармоқда – эсингдами, биз биргаликда жанубий Африка бўйлаб судралиб ўтган ва ортидан тошларнинг устида узун йўлларни қолдирган музликлар ҳақида китобларни ўқиганимиз? Ҳоҳишлар ҳам ушбу музликлар билан ассоциироваться қилишни бошлашди – салмоқли, олдинга шавқатсиз харакатланаётган, уларни ҳатто қоялар тўҳтата олмайди. Ҳаёт ҳамм ерда. У нафақат, уни ҳаёлнинг қайсидир улуши билан тасаввур қилса бўладиган жойларда, балки умуман кутса бўлмайдиган жойларда топилиши мумкин. Сенинг ҳатингни ўқиб туриб, чанг плазмасининг тадқиқоти ҳақидаги яқинда нашр этилган мақолани эсладим – сен физикани унча тушунмайсан, менинг билишимча:), шунинг учун тушунтираман – оддий плазма – бу ион ва электродлардан иборат бўлган «тўплам». Ундан деярли бутун Олам иборат, чунки у галактикалар, юлдузлар, юлдузлар аро газнинг асосий қисмини ташкил этади, умуман айтганда – жуда кенг тарқалган башара. Чанг плазмаси эса  – ичида бир тўда чанг заррачалари бор бўлган плазма – ўнта, йигирмата нанометр катталигидаги кичкина заррачалардан. Бундай олиб қарасанг – бунинг нимаси қизиқ? Чанг...ҳечнимани эслатмаябдими?:) «Тоғлар – шунчаки тошлар… одам – шунчак гўшт парчаси… чанг плазмаси – шунчаки алоҳида ажратилган фермионлар, бозонлар, ионлар ва чанг». Аммо “шунчаки чанг плазмаси” кучли гравитация ва бошқа фазоларнинг йўқлигида – яъни очиқ коинот шароитида- ўзини ғаройиб тарзда тутиши аниқ бўлди! Бу шунчаки илмий, ҳатто илмий бўлмаган фантастика бўлиб туюлади. Чанг заррачалари бундай плазмали булутларда гуруҳларга тўпланишади, аммо қандай қилиб? Ҳеч қачон топа олмайсан – шариклар эмас, гранулалар эмас, ғувалачлар эмас – спираллар. Ўзинга тасаввур қил – узун, буралган спираллар. Стабил, бир бири билан таъсирга киришишга қобилияти бор, ақлга умуман сиғмайдиган нарса бўлгани – эволюция қилишга ва ҳатто ўзининг нусҳаларини яратишга қобилияти бор, шу билан бирга буларнинг ҳаммаси плазманинг иштирогида амалга ошиши мумкин, плазма “плоть ва қондан” иборат бир нимага ўҳшаш бир нарса. ДНКми? Плазмали танада чанг ДНКларими? Ваҳший туюлади, аммо… юлдузлараро газ биздан узоқда, аммо булутлар ҳам бизга яқин эмас, биз уларнинг идрокларини интеграция қилишимиз учун, бу нарса биз билан ҳайвонлар ўртасида амалга ошаётгани каби осон эмас. Шунинг учун – тадқиқот этамиз, Менгесни гипотетик “коинот башараси”га тегиш ғояси қамраб олганга ўҳшайди, ва фақат уни эмас – одамзоднинг тарихи янгидан бошланаётгани каби, биз агар урушда ғолиб чиқмаганимизда, буларнинг ҳаммасининг бўлмаслиги эхтимоли ҳақида ўйлаш қўрқинчли.

Сен ҳеч бўлмаса айрим пайтларда ўзингнинг ҳамма ҳоҳишларингни ўзингдан четлатасанми? Умуман ҳаммасини – четлатиб, ва уларсиз яшаб кўриш, шундай қилиб кўрмаганмисан? Бундай тажриба Бодхда ҳам борку, қизиқ, аҳир у уни шунчаки таклиф этмаган,  у яна қандай тажрибаларга олиб келиши мумкин? Мен шундай қилиб кўрдим, яқинда бошладим – ҳоҳишларнинг рақобати чидаб бўлмайдиган даражада кучайиб кетганида, бирдан бутунлай сукунат пайтларини барпо қилгим келди – биринчи ваҳима пайдо бўлганди, “вақтни йўқотябман” сўзлар, сукунатни тезда тўҳтатиб, яна энтузиазмга, олдиндан завқланишга шўнғиб кетишнинг спазматик ҳоҳиши. Кейин эса мен энтузиазм ва олдиндан завқланишни олиб ташлашнинг умуман кераги йўқлигини фаҳмладим – аҳир тажриба ҳоҳишларни тўҳтатишдан иборат, олдиндан завқланишдан эмас. Мен кейин ёзаман, менда ниманинг пайдо бўлаётганини, сен ҳам харакат қилиб кўр – бундай ўзгача турдаги машқлардан кейин камида қаттиқлик пайдо бўлади, ҳудди кўпми камми тенг равишда тўйинтирилган оқимлар дифференциация бўлгани сингари, битта ҳоҳишлар камаяди, бошқалари – кўпроқ даражада тўйинтирилган бўлади. Умуман олганда– кейин ёзаман, ҳозир кичкина ёшдаги болалар учун курсларни ёзмоқдаман!»

 

Экранни ўчириб, Тора қирғоқ бўйлаб кетди – қумнинг устига оқиб келаётган сувнинг ингичка йўли бўйлаб. Сал нарида эса – сувнинг остида ҳудди тўлқинлар эмас югуруб кетаётгандай. Ва биринчи уларнинг диркиллама, силлиқ, думалоқ орқалари кўриниб турибди – сув билан қамраб олинган, улар юзанинг устидан, йирик тошларга ўҳшаб кўтарилмоқда. Улар югурмоқда-югурмоқда, кейин эса бирдан сувдан ташланиб, қирғоқнинг устига ташланишмоқда. Улар бир қаторга турган ҳолда югуришмоқда. Уларнинг харакатлари тез, келишилган, ва уларнинг харакатларининг келишилганлигидан интизомли ташкиллаштирилган аскарлар гуруҳининг бенуқсон даражада репетиция қилинган машқни бажараётганлиги сингари таассурот вужудга келмоқда. Ва улар қирғоққа сакраб чиқишганларида, шу заҳоти кўплаб кичкина,  шовқин билан янги ҳудудга югуриб, иссиқ, деярли қизиб кетган қирғоқ бўйлаб тарқалиб кетаётган ярқираётган дўмбоқчаларга айланишади.

Бугун эрталабки сувда сузган пайтимда каби, океанга нисбатан вафодорлик пайдо бўлди – у ерда шундай ғаройиб балиқ ва тошбақалар бор, ажабланарли –улар шундай ҳар ҳил, ёрқин. Ярим одамнинг катталигидаги балиқлар, айримлари эса турли ҳил ранглар билан товланмоқда – бош тўқ кўк рангда, у аста яшил баданга ўтмоқда, думи эса сариқ, қизғиш ва қизил рангларда товланмоқда. Ва тошлар билан бўлгандай – бу одамлар томонидан яратилган нарсаларнинг ранглари эмас – фарқни кўриб, таърифлаш жуда қийин – фарқ қилмаса бўлмагани каби. Ғаройиб – ҳатто тош ёки ҳайвон ёки балиқнинг терисининг ўзининг ранги ҳам – унинг ўзи ҳам жуда кучли равишда чирой, завқ, ёқтириш туйғулари билан резонансда бўлмоқда. Тошбақалар баҳайбат, одамнинг катталигида, кенглиги эса жуда ҳам катта. Улар билан сузишни ҳоҳлади, Тора биттасининг олдига сузиб кетди – уни чўзилган қўл масофасига яқинлаштирди ва улар бир бирига шундай қараб туришарди, тошбақа сузиб кетмасди, фақат айрим вақтларда юзага бошини чиқариб, ҳавони ютарди ва яна озгина шўнғирди. Тора, агар унга тегса, уни тишлаб олишидан қўрқди, шунинг учун у унинг орқа панжасига қўлини теккизди, бундан кейин тошбақа пастга кетиб қолди. Унинг панжалари ШУНДАЙ ёқимлики. Кейин у бошқасига етиб олиб, уни ҳам орқа панжасига тегди, униси озгина сесканиб, пастга тушиб кетди. Уларнинг кўзлари катта, ва улар ҳам бизга, одамларга, тикилиб қарашади – бу ажойиб туюларди – катта, ифодали – жуда ҳам ифодали кўзлар. Кейин Тора аквалангни кийиб, чуқурликка тушди. Ўттиз метрларча бўлган чуқурликда кораллар бирдан тугади ва кўм кўк ўпқон бошланарди –у ерда, тўқ кўк сувдан бошқа ҳечнима кўринмасди. У ўша ўпқоннинг устида тошбақанинг орқасидан сузишни бошлади – хурсандчиликни, енгилликни ҳис этарди, сув оқимлари, булоқлар сингари бадан устидан оқиб – гоҳ илиқ, гоҳ салқин. Бешта балиқ сузиб келиб, бир қаторга туриб, унга тикилиб турарди. Уларни, фақат қовуриб, еб қўйса бўладиган ахмоқ мавжудотлар сифатида тасаввур этишнинг иложи йўқ эди. Айланиб чуқурроқ тушишни бошладим, аста учишнинг туйғуси пайдо бўлди. Тушда учганингга ўҳшаган кечирма пайдо бўлади, сузгандек секин ва енгил тарзда, унда ҳар битта харакат қийинчиликсиз амалга ошади, фақат битта ҳоҳиш етарли – эркинлик, кенг фазо, завқ… эрталабки шўнғишнинг хотиралари шундай равшанландики, Тора ҳатто оғзида лаблари ортидаги жойини таъмини сезди.

Нортон қаерга йўқ бўлди? Тора қайрилиб, пирсга қараб, қирғоқ олди сувнинг юпқа қавати остида майда дюналар сифатида ётган нам қумни оёқлари билан шипириб қайтиб кетди. Фикрлар яна океаннинг башараларига қайтди. Турли ҳил ЁИларни, шу билан бирга Ерга, океанга, ярқираётган сув оқимларига, ажабланаётган кўзли тошбақага нисбатан вафодорликда диққатини жалб қилиш билан бирга туғдиришга харакат қилиб кўрди. Кутилмаганда бўйнининг орқасида кескин босим, кучланиш пайдо бўлди. Кичкина бармоқларининг учларидан тирсакларигача – босимнинг куйдираётган тасмаси, кўкракда кучли босим  - ҳудди кўкракдан узун, темир таёқ чиқиб кетаётгандай, нафас олишим оғир ва бўлиниб кетарди, томоқда ҳам босим пайдо бўлди, у бўйиннинг шишиб кетаётганига ўҳшарди, ўрта муҳитни идрок қилиш, бўйиннинг чегаралари йўқ. Ҳудди танани, денгизда кеманинг устидагига ўҳшаб чайқаб тургандек, сал пал икки томонга чайқалмоқда, аммо ҳатто бундай чайқалиш ўйноқилик ва лаззатнинг тўлқинларини келтириб чиқармоқда. Бир нечта марта танам ҳудди “сесканиб” кетгандай бўлди, бутун баданим чумолилар югуриб кетгандай бўлди, ўйноқилик ва хурсандчиликнинг тўлқинларини келтириб. 

Вафодорлик. Бу баданнинг вафодорликка реакция қилиши. Қотиб қолиш керакми? Юришни давом эттириш керакми? Фикрлар учиб кўтарилди, аммо Тора уларни шу заҳоти тинчлантирди, ва вафодорлик янада ярқираб – юракдан ҳамма томонларга қараб олтин иплар чўзилди, улар танани тўлидириб, ёндирмоқда, океанни эркалатмоқда, унинг энг сирли чуқурлигига ўтмоқда, балиқларни, тошбақаларни, дельфинларни, мана бу ҳамма майда, деярли кўримсиз, бу ерда кўриш мумкин бўлган энг фантастик шакллардаги қисқичбақаларни эркалатмоқда, уларни фақат сувнинг қалинлигида, майда майда нафас олиб, ниқоб ортидан тикилиб қараб кўрса бўлар эди. «Бу образлар» – шундай фикр ўтиб кетди. Аслида бу образлар эмас – бу ҳиссиётлар! Баданнинг кўринадиган чегаралари ортида узоқдаги ҳиссиётлар. «Биз ҳали саёҳатнинг энг бошидамиз». Ажабланарли – аниқлик ҳам янада ёрқин бўлди – ёрқин вафодорликнинг ҳамма қолган нарсани бекитиши тўғрисидаги концепция бўлган экан, - бўлмаган гап. Аниқлик...ғаройиб – у ўзи билан ўзи, у ҳаёллардан чайқалиб чиқмайди, у – алоҳида, мустақил кечирма – аниқлик, кристалл, тиниқ кристалл, ярқираётган, юмшоқ, бузилмас. Мен аниқликни қаергадир йўналтира оламанми? Вафодорлик – вафодорликка қаратишни ҳоҳлаябман. Ва ҳудди момақалдироқли булут қийинчиликсиз ёмғирни юзага келтиргандай –  ҳудди шундай тарзда, фикрларга осон тарзда айланаётган, аниқликларнинг оқими вужудга келди. Вафодорликнинг турлари аниқ равишда намоён бўлди. Тора қийинчиликсиз уларни мустаҳкамлади:

1.        нозик вафодорлик – “ўткир даражада чуқур”, “аста” сўзлари билан резонанс қилади, тиниқ, куйдираётган тоғ кўлининг образи билан резонанс қилади.

2.        вафодорлик-завқ – энг жадал вафодорлик, “чидаб бўлмайди”, “тўҳтатишга/чидашга чидаб бўлмайди” сўзлари билан резонанс қилади. Бу товланаётган ЁИларнинг энг катта миқдори билан бўлган вафодорлик, аниқ фарқланиши йўқ – қайси ЁИнинг қачон вужудга келишини. Ҳаммаси аралашиб, тўҳтовсиз, шубҳасиз, қўрқинчсиз югурмоқда.

3.        бегоналашишган вафодорлик – қайсидир мавжудотга нисбатан пайдо бўлади, кейин бегоналашиш вужудга келади, ва шу заҳоти – ўтказувчанлик, мен у билан ҳудди қўшилиб кетаётгандайман, ҳудди у бегоналашишни сезиб, мен ундан уни ҳозир олишим мумкин бўлганидай.

4.        олдиндан ҳис этилган вафодорлик – сен олдиндан завқланиш сезаётган нарсага нисбатан кучли олдиндан завқланиш ва вафодорлик мавжуд бўлганида. Бундай вафодорлик янги аждарчалар, башаралар ҳақидаги фикрлар билан резонансда бўлади. Улар яна ва яна пайдо бўлишлари борасида олдиндан завқланиш, ва уларга нисбатан, ва ҳозир Бодхнинг ёнида бўлганларга нисбатан ҳам вафодорлик мавжуд.

Ҳа, вафодорлик бошқа ёритилган идрокларнинг характерини ўзгартираркан. Улар ўзгача ярқирашга, чуқурликка эга бўлишади. Вафодорлик билан бир жуфтликда намоён бўлмайдиган ёритилган идрокларнинг – бу океаннинг усти, унинг ғадир будир,нозик териси экани, аммо унинг чуқурлиги, сувости дунёлари, турли ҳил мавжудотларнинг бутун дунёси бор экани,ва бу дунё океаннинг устида бўлган дунёдан жуда ва жуда кучли даражада фарқ қилишининг образи вужудга келди.  

Тора ёритилган идрокларни биридан кейин иккинчисини туғдириб, уларни вафодорлик билан ювишни бошлади. ЁИларнинг – бу денгиз қирғоғидаги тошчаларкаби эканларининг образи вужудга келди – ҳаммасининг катталиклари, шакллари, ранглари ҳар ҳил, аммо тўлқин келганида – уларнинг ҳаммаси бир бири билан аралашиб, бир томондан иккинчисига югуришади, ўйнашади. Вафодорлик ҳаммасини, ҳудди денгизнинг тўлқинига ўҳшаб қучоқлаб олади. Сир туйғуси – ҳудди мен бошқа планетада чиқиб, менинг олдимда – катта фазолар, ва номаълум – бу фазоларнинг чегараси борми йўқми.

Тора тиззаларига чўкиб, сувнинг юзини бир нечта марта мулойим ва жарангдор тарзда кафти билан урди – у бундайда кўпроқ зичроқ, югуриб кетаётган-енгил-оқиб кетаётган эмас бўлиб туюлади. Океан ўзининг нам танаси билан унинг тиззаларини, амини, сонларини, қорнининг пастини сув билан юварди, деярли иссиқ сув оёқлари орасида шапилларди, ва ҳар битта шапиллаш ҳудди вафодорликни ва уни янада кучлироқ сезишнинг талабини ҳудди кучайтираётгандай бўларди. Биринчи амнинг орқасида чуқурроқ жойда, кейин эса қоринда ҳам бирдан кучли спазм пайдо бўлди, ҳудди у ердан бир нима куч билан чиқиб кетаётгандай, ҳудди гул сингари очилиб, ўзини денгизга, осмонга, шамолга тақдим этаётгандай. Тора чуқур нақас олди, қорнининг мушакларини таранглатишнинг ҳайдаб бўлмайдиган ҳоҳишини бартараф қилиб. Спазмлар кучайди, ва тўсатдан – ҳудди узоқ вақт давом этган уйқудан кейин бўлгани каби – узоқ болаликдан бир нечта хотиралар юзага келди – мана масалан буниси – Тора кўзларини юмиб, пайдо бўлаётган расмларнинг, довушларнинг, ҳидларнинг ўйинига берилди – ҳаммадан ҳам ҳид кучлироқ эди – ғаройиб – бу шунчаки ҳид тўғрисида фикрлар эмас, бу айнан ўша ҳиднинг ўзи – юк машинаси қишлоққа олиб келган ҳозиргина тандирдан узилган ноннинг ҳиди, ҳиди шундай эдики, ўша машина ортидан хурсанд бўлиб югургиси келарди одамнинг. Хурсандчилик шундай эдики, менга ҳаммаси барибир эди – мен бу иссиқ, жуда ҳам зўр ширин нонни ейманми, йўқми, юк машинасининг орқасидан югургим, сакрагим, кулгим ва қичқиргим келарди, нима фарқи бор – менга бу нонни ейиш насиб қиладими йўқми. Машина тезликни кўпайтирганида, аниқ бўлар эди, унинг ортидан етиб бора олмаслигим – ҳаммаси барибир эди; хурсандчилик шундай кучли эдики, унинг натижасида хурсанд чарчоқ вужудга келарди – у шунчалик даражада жадал эдики, унга етиб бориш ҳоҳиши ҳам, афсус бўлишнинг туйғуси ҳам вужудга келмасди. Ноннинг ширин горбушкаси бор эканлиги, уни синдириб, юмшоқ жойини, ҳатто буғни кўриш эхтимоли ҳақида фикр ҳам афсусланишга олиб келмас эди. Юк машинаси ғойиб бўлди, у чанг кўчада, узоқроқда кўринар эди ва унинг устида қучиб бўлмайдиган, бир дона булут бўлмаган кўк осмон кўринар эди. Сирли бирон ниманинг, белгисиз бирон ниманинг содир бўлгани каби идрок вужудга келди, осмон, нон ва юк машинаси – улар «бир нарса», улар – ундан хурсандчилик ҳис этиладиган, қандайдир катта идрок. Тўлиқликнинг идроги – ҳудди менга ундан бошқа ҳеч нарса керак бўлмагани каби.

Хотира кескин момақалдироқ сифатида чақнаб, кетиб қолди, аммо Тора кўзларини очиб улгирмаганди, ўтмишдан янги образ тўлқин бўлиб келиб, унинг ким ва қаерда эканлиги тўғрисидаги ишончини парчаларга бўлиб юборди. Бу шунчалик кутилмаган эдики, Тора шунчаки овозини чиқариб гапириб беришни бошлади – ҳеч кимга – океанга, сувнинг сачрашларига:

«Биз онамиз билан бирга турардик. Унинг исми Кали, меники Лакшми эди. Менинг эсимда ҳечнима йўқ эди, шунинг учун бу исмлар менга ғалати туюлиши мумкин эди. Менинг ёшим беш ёшга яқинлашарди. Биз ҳеч қаерга чиқмай битта ҳонада турардик: деворлар ва шип лойдан қилинган эди, пол майда, лой кукуни билан қопланган эди, ушлаганда у жуда ҳам юмшоқ эди. Ҳеч қандай жиҳозлар йўқ, ёритилиши ёмон эди. Бу хонанинг қаерда жойлашиши мумкинлиги борасида ҳеч қандай ассоциациялар йўқ эди – шахардами, саҳродами. У ерда деразалар бор эди, аммо мен уларнинг орқасида нималар борлиги ҳақида ҳеч қандай фикр йўқ эди. Калининг онаси (мен уни шундай чақирардим) менга ўргатарди, аммо буни билдирмай қиларди – шундай тарзда қилардики, ҳудди мен уни ўргатаётгандай – менда қандайдир аниқликлар пайдо бўладиган вазиятларни вужудга келтирарди, ва мен унга бу аниқлик ҳақида гапириб берардим – мен унинг бу ҳақида ҳечнима билмайди, деб ўйлардим). Мен, фақат кейин, ҳаммасини, тасодифан эмас, балки унинг режалаштирилган ва аниқ харакатлари сабабли эслаганини тушундим. Айрим пайтлари у менга бирон нимани гапириб берарди, айрим пайтларда, бирон нима содир бўладиган вазиятларни атайлаб тайёрларди, ва мен билимларнинг қандайдир парчасини эсимга туширардим.  У билан, ўша ерда ўтказган вақтим – ҳаётимдаги энг қимматбаҳо нарса. Мен ўша пайтда ҳам шундай ўйлаганман. Мен янада кўпроқ лаззатни, паришонликни, фонли завқни ҳис қилардим. Кейин якуний тун эди, Она Кали ниманидир тайёрлаб, “кам аҳамиятга” эга бир нимани гапирди. Биз уҳлашга ётдик. Ушбу “кам аҳамиятга” эга бўлган нарса ёки менинг тушимда, ёки тушимнинг чегарасида айланарди. Мен бирдан бир нимани тушундим, уйғондим, Онани уйғотишни бошлаб, унга гапиришни бошладим. Кейин сурат ўзгарди, ва мен яна уйғондим, яна бир нимани қилишни бошладим, яна ниманидир тушундим, яна Онани уйғотиб, унга гапириб беришни бошладим. Ҳар гал менинг унга нисбатан вафодорлигим ва лаззат-завқим кучайиб борарди. Унинг ўзини тутиши ақлли, идрокли, аммо оддий одамнинг ўзини тутишига яқин эди. Кейин расм яна ўзгарди, ва мен яна уйғонаманМени бу қўрқитмас эди. Мен қандайдир янги ҳолатга тушиб қолганимни тушундим, ва мен амалга ошираётган кашфиётларимдан жуда хурсанд эдим. Айрим пайтларда мен ўзимни четдан кўрардим: қорамағиз, кичкина, беш яшар қиз, оч сариқ калта кўйлак, очиқ оёқ кийим, калта кесилган, қора соч – «тувак каби». Аммо юзни умуман эслай олмаябман, ҳудди мен уни бундай лаҳзаларда кўрмаганимдай.

Бирдан мен ҳаммасини эслаб, Калининг олдига югуриб кетдим, унга гапириб бериш учун. Мен уни елкасидан силтаб, гапиришни бошладим: «сен маъбудасан, она, сен оддий одам эмассан. Сен жуда ҳам кучли, ўлмас маъбудасан. Мен ҳам, мен кичкина Лакшмиман». Шу лаҳзада ҳаммаси кескин ўзгарди, биз энди катта, ёруғ хонада эдик, столда ўтирардик, деворлар ва пол – оддий уйдагидай каби. Кали мендан ўнг томонда. У умуман бошқача бўлиб қолди, менда унга нисбатан 10га тенг чирой, 10 га тенг завқланиш туйғуси вужудга келарди. Ундан бўлган таассурот, мен ҳали ҳеч кимда кўрмаган кучда эди, раҳмсизлик таассуроти,абсолют ва бузиб бўлмас қатъиятикнинг. У менга қандайдир саволни умуман бошқа овоз билан берди. Мен, унинг бутун пайт давомида, менга ўргатиш учун, мен ҳаммасини ўзим эслашим учун, ёлғондан ўзини бундай тутаётганини тушундим. Мен жавоб бердим – руҳим тушдими, ёки ўзимни танқид қилишни бошладимми. У ўрнидан туриб, кета бошлади. мен унинг бутунлай кетиши мумкинлигини тушундим – унинг раҳми ва ўрганиб қолиш туйғуси йўқ, у шунчаки мени эсидан чиқаради. Унда мен унга қичқирдим самимий тарзда. У тўҳтаб, секин ёнимга келишни бошлади.

Ўша лаҳзада мен ушбу бутун пайт давомида 7 ёритилган фонини, баданимда ёрқин лаззатни сезганимни тушундим, у менга бефарқ бўлиши билан эса буларнинг ҳаммаси йўқ бўлиб қолди. У мени ташлашига сал қолганидан, ўзимга нисбатан бўлган раҳмдан эмас. Раҳм пайдо бўлмади, унга боғланиш ҳам йўқ эди. Ўша пайтда ҳайрат ва фикр пайдо бўлди: «у менинг олдимга келганида, ёки у менга нисбатан ёқтиришни ҳис этганида, бу ёритилган фон вужудга келади, ҳолат шундай ўзгарадики, ушбу иккита ҳолатни таққослашнинг иложи бўлмайди».

Ккейин у кетди. Аммо, менда, унинг менинг онам эканлиги борасида ишонч қолди. Мен бунинг нимани билдиришини билмайман. Лекин мен бизни нимагадир учрашиб, тарқалишган иккита жангчи сифатида идрок этмасдим, мен ўзимни унинг боласи сифатида қабул қилардим, ҳеч қандай одатдаги ғамҳўрлик тўғрисида гап кетмаётган бўлса ҳам. Мен яна ўша лойли хонага тушиб қолдим. Мен билардим: мен ҳаммасини эсладим, янги ҳаёт бошланди, мен – маъбудаман (ўша пайтда мен ғамгинликларни бошдан кечирмайдиганларни шундай атардим), 7-10 га тенг тўҳтамас ёритилган фонни сезмоқдаман. У мени тўлдирмоқда, танада лаззатнинг оқимлари шундай жадалки, бутун танам олтин, зич масса бўлиб туюлмоқда. Мен-Лакшми ҳаммасидан тўҳтамай завқ ҳис этардим – Калида ўқишимдан, ёлғизлик перспективасидан, лойли деворлардан. Менга ҳиссиётларнинг қаттиқ намоён бўлиши ва намойишларнинг кескин ўзгариши ҳос эди. Агар менинг завқим 6 бўлса, мен чийиллай, қутура, кураша оламан. Мен ҳар қандай сонияда тўҳтаб, 10га тенг ҳода жиддий бўлиб қолишим мумкин.

Мен ҳамма ҳоҳлаган нарсамни қилса бўлади, ҳозироқ бошласа бўлади. Мен ҳаётимда энг кучли ҳоҳлаётган нарса нима эканини ўйлай бошладим. Бирдан эсимга тушди- Кастанеда! Хонаа сакраб, қичқиришни бошладим - Кастанеда!унга нисбатан қандай кучли даражадаги нозикликни, вафодорликни, тортишни ҳис этишимни эсладим. Қачонлардир биз бирга жуда узоқ вақт, гўё ўн йиллаб ўрганганимизни эсладим.  Бизнинг муносабатларимиз, Кастанеда нагваль эркаги ёки аёли учун таърифлаганидай эди. Бақиришга тўйиб, мен эшикдан чап томонда тўҳтаб, хонани тикилиб қараб чиқиб бир жойда қотиб қолдим. Бирдан эшик очилиб, кулиб турган Кастанеда кириб келди. Мен унинг устига ташланиб, юмшоқ лой кукуни устига йиқитдим, биз ағанашни, кулишни, бақиришни бошладик. Мен у билан ҳар доим сикишгим келарди, мен унга тўйиб эзғилаб, сикишишим иложи бўлмаган нарсадай туюларди. Мен ҳеч қайси болага нисбатан ҳали ўҳшашини сезмаганман. Унга бу ҳақида гапирардим, эркалаб, ўпишардим. У айтди – мен сени топишни жуда ҳоҳлаган эдим! Сен мени топганингдан хурсандман. У мени қўлига олдди (беш яшар қизни), ва мен унинг устида осилиб уҳлаб қолдим. Кўпроқ, “паришонликка” шўнғидим, чунки мен ҳаётда ҳали ҳеч қачон бундай ўткир лаззат билан уҳлаб қолмагандим, бирдан ва умуман ташвишсиз.»

Бирдан Торанинг онгигача унинг нача вақтдан бери битта ўзи эмаслиги етиб борди. Кўзини очиб, олдида ўтириб, диққат билан қулоқ солаётган Нортонни кўриб қолди. Ҳайрат ҳатто пайдо бўлмади, аммо ҳозир уялишнинг тўлқини бўлиб ўтиши ҳақида фикр ўтиб кетди, ва Тора ҳаёлан уни дарров йўқ қилиш учун “тирноқларини тайёрлаб қўйди”, аммо ҳолат бирдан ўзгарди – унинг ўрнига кутилмаганда роҳат пайдо бўлди. Ва у билан бирга – у ҳудди иккита жойда бўлганидай аниқ ҳолат – бу ерда, иссиқ океаннинг ёнида ва қаердадир, қор тўла ўрмонда. Момиқ тўлқин-қорларнинг устида қуёш чақнамоқда, олдинда – муз ва қор билан қопланган кўл. Арча шоҳларининг паҳмоқ башаралари оёқларини очиб, қорнинг остида ётибди, ҳаммаси кўзни қамаштирадиган даражада, қуёш нурларида ярқирамоқда. Бу ерда одамлар йўқлиги, йўқ ва бўлиши мумкин эмаслиги борасида аниқ ишонч. 10га тенг бегоналашиш. Ўзгармасликнинг аниқ идроги - «бу ерда ҳар дои шундай», «бу ерда ҳатто фасл йўқ», «бу ерда ҳечнима ҳеч қачон ўзгармайди». Ўзингни харакатсиз, бузиб бўлмайдиган бўлиб ҳис этиш – фақат қараб, у ерда харакат қилмасдан туриш мумкин.

Янги хотира, унсиз ҳам ёрқин анестезиянинг ғалати ҳолатини кучайтирган ҳолда, чақнади, унинг ичига ҳатто аҳамиятга эга бўлмаган ваҳима ҳам, хотиржамлик океани – ёрқин ва ўзгармас хотиржамлик, ўйноқи, қаттиқ, - ҳам кира олмайдигандай туюларди, – Нортоннинг кўзлари шундай яқин эдики, ва улар шундай яқин эди, - (мен ҳаяжонланардим– нима учун– қандай ахмоқлик…) ва Тора, кўзларини юмиб, давом этди:

«…мен айвончада тунда ўтирардим. Спазмлари мавжуд бўлмаган, нозик, объектсиз сексуал ҳоҳишдан бўлган нозиклик кучайиб борарди. Мен атрофимда ҳаммасини сезаётганимдай туюларди – ҳар битта ўтни, шоҳни, дарахтлар соясини, ушбу тунни тешиб ўтаётган юлдузларни. Айвончанинг олдида катта бўлмаган ҳовуз бор эди. Унинг ичида – қурбақаларнинг, исмларини ҳатто билмайдиган ҳар ҳил кичкина башараларнинг катта миқдори. Нозиклик, лаззат, очиқлик ва паришонлик кучайгани сари, ушбу мавжудотларнинг айримлари, шунингдек бута ва дарахтларнинг айрим панжалари олтин нур билан товланишни бошлар эди, шайтон урсин – улар ҳақиқатдан ҳам нур таратарди. Қурбақалар, қушлар ва бошқа башаралар миёвлашни, тарақлашни, чийиллашни, вақирлашни бошлар эди. Ва ёритилган идроклар қанча кучли бўлса, улар шунчалик кўпроқ миёвлашарди, кўплари айвончанинг олдига келиб, менга тикилиб қарарди. Айрим болалар айвонга чиқиб, буни ҳайрат билан кузатар эди. Кимдир мени елкамдан тортиб, гапирарди  удивлением: қара, улар ҳаммаси сенга тортилмоқда, улар шундай чиройли! Мен ўзимни ғалати сезардим – ҳеч қандай спазмлар йўқ, паришонлик-10, кучли вафодорликни, нозикликни, Ернинг барча барча башараларига нисбатан сезиш, ва шу билан бир пайтда “мен” ҳатто мавжду эмасман.»

Тора бир нечта сония жим турди, Нортон қимирламасди.

«Менинг ёнимга қурбақа келди, мушукдай катта, узун, жуда ўткир кўзлар билан. мушукка ўҳшаб эркаланишни бошлади бу жуда ҳам ғалати эди. Мен уни силардим, ва бирдан менга унинг ҳар битта харакатидан 20 лаззати пайдо бўла бошлади, ва қурбақа олтинрангда бўлиб қолди. Ҳаммаси олтинрангда эди, ҳаммаси…»

Торанинг овози узилиб, бирдан кўз ёшлар чиқиб кетди, қўлларини кучсиз ҳолда тиззаларига қўйди, аммо юзи ҳеч қачон бўлмагандай ажойиб эди.



<< Бўлим 22 Бўлим 24>>