"Турларнинг пайдо бўлиши"

Бўлим 24


Нортоннинг уясига келиб – унинг орқасидан механик ҳолда келиб, қаерга кетаётганликлари тўғрисида ўзига ҳисобот бермасдан, Тора деворнинг ёнида ётган тўшакка ётди. Танаси учқунли сезилмалар билан товланарди, фикрлар секин товланарди, гоҳ тўҳтаб, гоҳ яна қалин, ёқимли оқим сифатида харакатга тушиб. Нортон қаршисига ўтирди, унинг юзи ҳудди юмшоқ тошдан ўйилган эди – кулябдими? Юзнинг ғалати кўриниши – қатъиятлик, куч ва нозик табассум бир пайтда топиларди – айнан ўйлаб топиларди. « Будданинг юзи!» -фикр ўтиб кетди (мен қаердан билай– Будданинг юзи қандай бўлиши мумкин бўлганини). Ҳаворанг голографик юлдузча ўнг қўли ёнида милтилламоқда – демак – Пурнадан хат (мен нима – бу ерга хат ўқиш учун келганманми?). шошмасдан, Тора джойстикни олиб, экранни ёқди. Эътибори энг оҳирги абзацларни қамради:

 

«Ёзувларни менда бегоналашиш билан резонансда бўладиган нарсалардан йиғдим  :

*) Мен кетаётган, битмас саҳро, шамол эсмоқда, бошимнинг устида қуёш, аммо мен иссиқни сезмаябман, мен юриб, фақат қумни кўрябман, олдинда – горизонт, атрофимда қумли тепаликларнинг денгизи.Ҳечнима бу сукунатни бузмябди, мен биламан, бундай кетишни давом эттиришимни, ҳечнима мени мақсадимдан қайтара олмайди.   

*) Мен тоғларда, жуда баланд жойдаман, атрофимда – сукунат, айрим пайтлари булоқ довушини ёки тоғ қушлари қанотларининг шовқинини эшитаман. Югурадиган жойим йўқ, шошилмаябман, мен бу ерда ўтириб, буни яна ва яна, доимо ҳис этгим келябди.

*) Мен битта ўзимман, ҳеч ким йўқ, мен бутунлай битта ўзимман, ва мен доим битта ўзим қолгим келябди – ичимда гўё қаттиқ, букилмас бир нарса бордай. Шамолда чайқалаётган, ярим очилган эшикнинг ғичирлаши эшитилмоқда, шамолнинг шовқини, мен унинг ортидан, ҳали бўлмаган жойларга бораман.

*) Атрофимда ёрқин ва рангли блиб кўринган ҳамма нарса – рангини йўқотди, ярим тниқ бўлиб қолди, ҳудди туманда бекитилгандай. Мен ушбу деярли кўринмас чизиқларга ушланшни ҳоҳламайман, мен ҳақиқий ранг ва бўёқларни кўра оладиган жойларга юргим келябди – ўткир ҳаворанг, сиёҳ ранг, нозик сиёҳ ранг, ёрқин яшил, мен буларни кўргим келябди.

*) Катта океаннинг тошли қирғоғи, тўлқинлар унга урилмоқда, ва шивирилаб, қайтиб етмоқда. Олдинда– қумли, тош пляжнинг битмас туганмас тасмаси, сув келиши, ҳаворанг, ранги ўчган осмон. Совуқ. Мен тўлқинларнинг ва менга нотаниш бўлган денгиз мавжудотларининг овозларини эшитябман. Мен ушбу горизонтдан, қандайдир мақсадга эришганимни тушунгунимча юриб кетаман, ва юришни давом эттираман.

*) Қорли яссилик, қорли тепаликлар кам учрамоқда. Шамол гоҳ тинчиб, гоҳ юзингга қараб, ёки орқанга итариб уфуришни бошлайди. Мен белгини кўрмагунимча, олдинга юришимни биламан, бироқ мен билмайман – бу қандай белги эканини, у менга нима айтишини, шунчаки унинг бўлишини биламан.

*) Асфальтнинг устида башаралар ва аждарчалар томонидан қолдирилган, ёритилган идроклар таърифлаган вароқлар ётибди. Башаралар кетиб бўлган, улар менга ҳечнима гапириб бера олмайди. Мен ушбу вароқларни олиб, ўқигим, у ерда ёзилганини эслаб қолгим, бу тажрибага илиниб қолишни ҳоҳлаябамн, аммо шамол уларни олиб кетмоқда, ва менга фақат ўзимнинг таърифларимни энг бошидан бошлашим қолади.

Энг кучли равишда резонанс ташланган шахарлар, ғичирлашлар, тўлқинларнинг, қанотларнинг ёки қоғознинг шовқини образи билан қилади. Туганмас йўл образи билан – қорли ёки қумли, ёки тошли.

 «Қумли», «одам йўқ», «туганмас», «ранги ўчган» сўзлари билан.

Ёмғир шовқини, томчилар деразадан оқиб тушмоқда. Мен ҳатто қаердалигимни билмайман – биламан, ёмғир тугаши ва қуёшнинг чиқиши билан мен дарҳол кетаман.

 Бодхнинг «ижодини»  ўқидим,  ЁИлар пайдо бўларди – қайсилари эканининг фарқига бормадим, кейин қорнимда, томоғимда, куракларимда, елкаларнинг ташқи томонида сезишларни ҳис этдим.

Овқатланиш ва уҳлашнинг ҳоҳиши шу заҳоти йўқ бўлди, ушбу ЁИларни ҳам, сезишларни ҳам туғдиришни ҳоҳладим.

Ҳеч қачон ЁИларга нисбатан бефарқ бўлишни ҳоҳламайман.

ЁИлар билан резонанс қиладиган матнларни, ибораларни, расмларни йиға бошладим, битта папкага – ҳар доим кўриб чиқишнинг, эслашнинг имкониятига эга бўлгим келябди. Бундай ҳолатларда механик ҳоҳишлар йўқ бўлиб қолади.

Ўзимга савол бердим «нимага мен, ЁИни ҳар доим сезиш мумкинлигини осон унутябман??»

Агар мен Бодхнинг ҳикоясини 10 марта ўқисам, ушбу кечирмани ёдлаб қолишим мумкин, ва мен ҳоҳлаган ҳар пайтда ичига сакрашим мумкин. Нимага мен ундай қилмайман?

Нимага мен доим харакат қилмайман?

Ёзаётганимда, мен қўйган мақсадлар азоблига ўҳшарди. Ёритилган ҳам эмас, хурсанд ҳам эмас.

Ҳозир нима ҳоҳлаябман? 

Қаергадир илиқ ёмғир остида юриб, яқинда тоғларни, денгизни, тўлқинарни, шамолни, ёзни ва кузни кўришимни ўйлаш.

Мен бошқа ўзимнинг наркотик ҳоҳишларим, одатларим остида қолмайман.

Бу ҳолатни қўрқитиб юбормаслик учун харакат қилишга қўрқябман. Қотиб қол.

Йўлкадан юриб, олдимда Бодх кетаётганини тасаввур қилдим. Унинг фикри билан ташвишланишни фақат 2га сездим, кейин эса – ҳозирча таърифлай олмаган нарсам, “брусника”дан ўғил ва қизнинг учрашуви ҳақидаги иборалардан кейин пайдо бўлган нарса. 

Сонларнинг, болдирларнинг ташқи томони, елкалар, кураклар – совуқ, пешонамда қаттиқ бир нима, кўз ёши, мана бутун орқам бундай электр қуввати остида – бир қамраб олади, бир қўйиб юборади. Бу гал томоқда ҳечнима йўқ. Қорнимда сал пал куйдириш. Унутгим келмаябди.

Атрофимда ёритилган омиллар бўлишини ҳоҳлайман. Қандай қилиб? Плакатларни ёзиб, деворларда осиб қўйиш керакми?

Мен сезаётган нарсани сезмай қолишим мумкилигидан қўрқинч – айнан у сезишга ҳалақит қилмоқда.

ЁИларни доим сезишнинг иложи йўқлиги ҳақида телба фикр қаердан келган ўзи?

Куракларда куйдириш, кўз ёши.  

Совуқ сонларнинг ички тарафига ҳам ва кўкракка ўтди.

Бодхга нисбатан нима сезаман?

Ўзимнинг тажрибамни ЁИларни туғдириш тажрибасига айлантирмоқчиман.

“Ижод”ни ўқиб, қандай ЁИларни сезишимни, уларни қандай сезишимни ёзишни ҳоҳлаябман.

Мана бу дарахтнинг нимаси таниш? Нимага мен уни кулранг дунёнинг қисми сифатида идрок қилябман?

Нимага сирли бир нарсанинг қисми сифатида идрок этмайман?

Ҳаммасини биринчи марта кўриб турганим, бу дунёни олдин кўрмаганим борасида ишончни туғдира бошладим. Биринчи ҳечнима содир бўлмасди, кейин бошимни қайриб, йўлканинг қаергадир, моренн тошлар орасига буралиб кетаётганини кўрдим, ва у ерга борсам, орқага, таниш бўлган дунёга қайтмаслигимга ишонч пайдо бўлди.

Бутун уяни ёритилган омиллар, расмлар билан плакатларни ёпиштиргим келди, экиб, ёпиштириб, уларни ҳамма жойга, ЁИларни ҳатто бир сонияга ҳам туғдиришни ва сезишни унутмаслик учун осиб қўйиш.   

Мен ҳозир уямга келиб, ваннада ётаман,ва...ва яшашни, ниманидир қилишни, ўрганишни, ўқишни, ёзишни қандай кучли ҳоҳлаш мумкинлигини эсламайман. Балки мана ШУНДАЙ яшаш қизиқроқдир.

Тўҳтадим, осмонга тикила бошладим, қоронғуликда, тепаликлар устида булутлар кўринарди – осмонга нисбатан сал зичроқ, сал кўринади, тўқ кулранг. Мен баҳайбат тоғларнинг ушбу булутларни кесиб, қаергадир тепага чўзилаётганларини тасаввур этдим. Туриб, ўша тоғларга қарардим. Мен ҳозир қандайдир нотаниш жойда эканлигимни тасаввур этдим, мана уйчалар, уларнинг ичида – ҳоизр ижод билан машғул мавжудотлар – ясамоқда,  қуришмоқда, ўқишмоқда, бир бири билан ўйнашмоқда, тадқиқот қилишмоқда, бундан узлуксиз роҳат, лаззат олган ҳолда, мен ҳам улар билан ўйнашим мумкин, кейин эса тоғларга кетишим мумкин. Тора ҳозир океаннинг ёнида, у билан бирга дайверлар, коммандос, кучукчалар, улар ЁИларни ҳис этишябди, сувда сузишмоқда, тошбақаларга тегиб, осмонга тикилиб қарашмоқда, ўйнаб, дельфинлар ва рўдаполарни пайпасламоқда.

Бу ерда бир нечта йил яшашимга қолганига ишонч вужудга келди – кейин эса мен кетаман – тоғларга, кўлларга, ушбу булутарга – шунчаки шундай бўлиб қолди, менинг яна бир нечта йил бу ерда ўтказишим кераклиги.»

 

Нортоннинг юзи ҳудди ичидан ёнгандай бўлди, у орқага бир нечта сантиметрга ташланди,ва интилишнинг таассуроти ҳосил бўлиш учун бунинг ўзи етарли бўлди, ва қараш – тўғри тикилиб, самимият ва очиқлик яшайдиган жоцларга.

- Тажрибалар, машқлар, буларнинг ҳаммаси ажойиб, зўр. Бу жуда зўр, шундай эмасми? – унинг овози ҳам юзи сингари его –юмшоқ тошдан. – Зўрми бу? – у қайтарди.

- Бу зўр.

- Биз бутунлай кўтнинг ичидамиз.

- ? – Ҳайрат пайдо бўлмади. Ҳудди Тора шуни кутганидек.

- Биз ҳаммамиз. Сен,мен, уларнинг ҳаммаси. Фақат мен буни тушунаман, сен эса йўқ.

- Биз янги дунёни қурябмиз, - гапирди Тора.

- Ҳа, қурябмиз. Биз янги дунёни қурмоқдамиз, аммо қўлимиздан келмайди, эски дунёдан узилгимиз келмайди. Қара биз нима билан бандмиз? Биз ҳаммамиз нима билан бандмиз?

- ?

- Биз қурмоқдамиз, йиғмоқдамиз, яхшиламоқдамиз, ўрганмоқдамиз ва эслаб қолмоқдамиз. Биз ўзимизнинг атрофимиздаги қамоқни безатмоқдамиз. Биз доим майда нарсаларга бериламиз  – ҳоҳишлар, бостирилган, эгалик қилиш ҳоҳишларининг компенсациясига сирпаниб тушмоқда, ва натижада қандайдир сўзсиз қимматлик сифатида қабул қилина бошлади. Бизнинг оёқ, қўлларимиз ўйлаб чиқилган қимматликлар билан боғланган. Вақт ўтмоқда, биз эса ўзимизни ахмоқларга ўҳшаб тутмоқдамиз. Китоб ва мусиқани йиғиб, ёзябмиз, файллар китобхонасини яратябмиз, дайверларнинг база ва қишлоқларини қурябмиз, типратиканлар, кучукчалар, дайверлар ва коммандосларни ўргатябмиз, саёҳат қилябмиз, жонли табиатни тиклаябмизз, янги дунёларни тадқиқот қилябмиз, кўникмаларимизни мукаммалаштирябмиз. Бу ажойиб. Аммо бу шунчаки овқатга қўшимча – ширин, аммо овқатга қўшимча – асосий овқатга, ва уни ҳеч беришмаябди. Мен овқатга қўшилиб берадиган ҳамма нарсалардан еб кўрдим – асосий овқат қани ўзи? Қаерда у– байрамона, қовурилган чўчқача? – Нортон жим бўлиб қолди, ҳудди Торанинг тушунаётганига ишонмасдан. – Мен жуда ҳам ёрдам бергим келябди – ўша кучукчаларга, ўша Пурнагаям…

- «Ёрдам бериш!» - Нортон унинг гапини бўлди. – Сен қачон “ёрдам эмас”, балки харакат қилишни бошлайсан? Қачон яшайсан? 

- Бу ҳаёт!

- Буми? Бўлдими? Сен харакат қилишга қўрқаётганингдан, ўзингнинг деярли бутун вақтингни “ёрдам беришга” бахш этябсанми? Ўзинг ўзгаришни ҳоҳламаганинг учун, матонат билан ўрганиб, эсингда қолдирмаябсанми? Ўн олтита соатни харакатга бағишла, ва иккитасини – ёрдамга – мана бундай бўлса тушунарли эди. Бизчи? Табиатни тиклаш устида ишлаётган командалар – улар ўзларининг устида ўн олти соатлаб ишлашадими? Мана...Пурна – у ўн олти соат ўзининг саёҳати, идрокларининг тадқиқотлари билан банд бўлиб – ва бир-икки соат қолган иш билан бандми?

- Бундайда биз ҳечнима қила олмаймиз

- … қуришни, албатта. Биз ҳечнимани улгирмаймиз, - Нортон белини сал орқага қилиб, кафтлари билан полга тиралди. – Сенинг миянга келмаганми, балки бундай заруриятнинг йўқлиги – буларнинг барчасини улгуриш? Мана, масалан, дельфинлар сен қачондир дельфинларнинг компьютерларини ёки уйчаларини кўрганмисан? Уларда, биз моддий маданият деб атайдиган нарсаларнинг УМУМАН ҳеч қайсиси йўқ, аммо кечирмаларга келсак, асаб, жадаллик ва ҳаёт чуқурлигига келсак – қайси биримиз олдинда, ким эса орқада? Бу катта савол, Тора...ва бизга улар ҳақида аста секин маълум бўлаётган ҳаммасига қараганда, фойда аниқ уларнинг тарафида...йўқ, - у Торанинг лабидан тушмоқчи бўлган саволни тўҳтатди, - йўқ, мен моддий маданиятни қуришни умуман тўҳтатишни таклиф этмаябман, аҳир биз дельфинлар эмасмиз – биз одамлармиз, бизнинг идрокларимиз тўплами бошқа, ва биз қураётган нарсани қуришга ҳоҳиш, аслида хурсанд ва жонли...аммо, тушун – аҳир сен тарихни ўқигансан,ва албатта– жуда ақллисан, сен соатлаб гиперкомпенсация нима эканлиги – одамларнинг, ўн йиллаб ўзларининг сексуал ҳоҳишларини босиб, кейин эса ўн йиллаб уларни тўйиб кетиш, заҳарланиш даражасида амалга оширишлари ҳақида соатлаб гапиришинг мумкин.

- Аммо менмен айта олмайман, бундай бирон нимани босганман деб...

-Биз бўш жойда ўсмаганмиз – биз ўтмиш меросхўрларимиз, биз ундан қанчалик узоққа кетган бўлмайлик, барибири ўзимизнинг абстракт концепцияларимизда аллақачон ўлиб кетган нарсаларни олиб юрмоқдамиз.

- Қуришга бўлган ҳоҳишми?

- Ҳа, ўзингга тасаввур қил – қуриш ҳоҳишини, бирон нимани ўз қўлимиз билан қилиш ҳоҳишини, маълумотга эга бўлиш ҳоҳишини, планетада яшаган ҳайвон ва ўсимликларнинг турли ҳилларига эга бўлиш ҳоҳиши… бўлмасам, у бизсиз ҳечнимани уддалай олмайди! У уддалай олади – у бизгача ҳам уддалай олган. Шунчаки биз айнна ҳозир ҳоҳлаябмиз, тезроқ, бирдан, ўзимиз янги ёритилган идрокларни олишимиз учун, ҳудди бизда улар етарли эмасдай! Эгалик қилиш ҳоҳиши билинтирмасдан бизнинг хурсанд ҳоҳишларимизни ёпишқоқ ўргимчак тўри билан ўраб олади. Одамзод ҳаддан кўп вақт ичида жонли бўлган ҳамма нарсани барбод қилган ва босган, жуда кўп вақт ичида ҳамма нарса тақиқланган эди – фикрлаш, секс, таассуротлар, хурсандчилик, ташвишсизлик, ва ҳозир биз гиперкомпенсацияда ботиб қолдик. Биз “самарали фаолият” тушунчасининг гаров остида олинган одамларимиз. Фақат бу самарадорликни биз ёритилган идрокларни туғдириш, онг саёҳатини амалга ошириш учун етарли бўлган, бизга ҳаётнинг тўлиқлиги ва чуқурлигини ҳис этишга ёрдам берган ягона нарса сифатида қабул қилмаймиз.  Биз самарадорликни абстракт тарзда қабул қиламиз – ўзининг ичида бекилиб қолган ҳолда. Мана, масалан, тупроқни қайта тиклайдиган одамларни олайлик. Улар бу иш билан кунига бир-икки соат шуғулланиб, қолган пайтларини саёҳат қилиб ўтказишса бўларди. Аммо бу иш билан бир-икки соат шуғулланса – унда биз Ерни тиклагунимизча минг йиллар ўтиб кетади...ва ўзидан ўзи, уларни фикрлар кемиришни бошлайди – «минг йиллар  – бу кўп», «мана ҳозир мен яна бир метрни қайта тиклай олардим»… шундай тарзда хурсанд ҳоҳишлар ўралиб қолиб, тубга кетади, одам эса синган тоғоранинг олдида қолади. Аммо унинг ўзи буни сезмайди, аниқроғи – сезгиси келмайди, у муваффақиятли равишда ҳаммасини четлатиб ташлайди, ўзининг яшашини – олдин одамлар қандай яшаганликлари билан таққослаб. Албатта – олдин одамлар УМУМАН ҳеч қачон ёритилган идрокларни ҳис этишмаган, бу ердан оддий ҳулоса келиб чиқади– биз бахтлимиз, тўғрими? Тўғри эмас. Биз 8-10га тенг бўлган ҳаёт тўлиқлиғининг туйғусини сезганимизда, бахтли бўламиз. Сен 8 ҳаёт тўлиқлиги билан яшайсанми? Сен танангда лаззат ёниб бошлайдиган, ундан ёритилган идроклар учқунлар бўлиб сачрайдиган бундай ҳаёт тўлиқлигини бошдан кечирасанми?

- Менми? – Тора бошини чайқади, - йўқ, мен йўқ..

- Аҳир бу нарса  – энг, энг муҳими эмасми? – савол ҳавода осилиб қолди. Тора лабини ялаб, тилининг учи лабларининг бурчаклари орасида қотиб қолди.

- Тўҳта, шунчаки бу пойгани сал тўҳтатгин. Сен одамларга ёрдам бергинг келябди, сен бунга ўз вақтингни ва харакатларингни сарфлашни ҳоҳлайсан – мана дайверларнинг янги гуруҳи учун база қурасан. Сенинг нима – яшашга жойинг йўқми? Ҳа йўқ, бор яшашга жойинг. Шунчаки сени перфекционизм бошқаради. Сенга айнан база керак, ҳамма технологик қулайликлар билан, ҳаммаси жуда ҳам қулай, шинам, чиройли бўлиши учун, атрофга тўғри келиши учун ва ҳоказолар. Бу жуда ҳам жозибадор – эркинликка, тўлиқ ҳаётга, ЁИларга интилаётган одамлар дунёси учун бирон нима қуриш. Мана шундай тарзда парадоксли вазият вужудга келади – биз кўп нарсани бир биримиз учун қиламиз, ва шу билан бир пайтда ўзимизни ўзимиз учун ва сен учун қизиқ қиладиган ишларни қилмасдан, вақтни ўтказиб! Бизга ўзи бу нимага керак? Бундай “ғалати” ёрдам нимага керак? Ва,айтганча, цивилизация ривожланишининг олдинги буралишида буларнинг ҳаммаси бўлиб ўтган – одамлар ўзларининг ҳаётларини фабрикаларни, “шаҳар-боғларни” қуриш учун, саноат ва қишлоқ хўжалигини кўтариш учун бағишлашган – келажак учун, авлодлар учун, ўзларининг айнан ҳозир лаззатини қурбон қилиб. Мақсад олижаноб кўринарди. Натижа эса катастрофали бўлиб чиқди – ўзингга ҳам эмас, авлодларга ҳам эмас.

Тора анқайиб атрофига қаради, ҳудди қидираётгандай – қараши билан нимага илинишни. Қўзғалмас бўлиб туюлган нарса номаълумга айланди.

- Мана бу тажриба, - Нортон давом этарди, - мана қара –ҳаммани ўзининг боғига тортади. Ким нимани ҳоҳламайди. Бир нечта соат ўтиб, биз ҳаммамиз бу ишга киришамиз, ва тартибсизлик бошланади. Кимдирга башараларга, аждарчаларга ва Бодхга йўл керак. Бошқаларга – Ер башаралари идрокларини интеграцияси. Учинчиларга – дунёлар колонизацияси, тўртинчиларга яна қандайдир бир нималар...мана сен шўнғишларни ўргандинг, идрокларни интеграция қила оласан, вертикал йўналтирилган дунёларда бўлдинг...йўқми ҳали? Майли, муҳим эмас, фессон дунёларида аниқ бўлгансан. Ва нима? Мана сен жавоб бер менга нима бўлибди??

- …қайси маънодақайси маъноданима? Менинг ҳаётим нима бўлибди маъносидами

- Ҳа, айнан шундайсенинг ҳаётинг кўпроқ ҳаётга ўҳшашни бошладими? – Нортон нафас олиб, секинроқ ва пастроқ овозда гапира бошлади.Олдин одамлар секс, пул, машина ва китобларга кўпроқ, билим, маълумот ва кўникмаларга камроқ эгалик қилишни ҳоҳлардилар. Уларнинг ҳаёти жирканч эди. “Бўлиш ёки эгалик қилиш” масаласи уларнинг олдида даҳшатли ўткирлик билан турарди. Улар эгалик қилишга шундай спазматик даражада интилишган эдики, бунинг натижасида яшашни унутиб, бутунлай маразмда, ахмоқликда ўлиб кетишарди. Энди, мана биз, бошқача яшаётган бўлсак керак? Шундайми?

Тора жавоб бермади. Фикрларнинг йўналиши унга тушунарли эди, аммо мия ғичирлаб харакатланаётганди.

- Шестеренкаларинг ғичирлаябдими ўзи?:), – Ҳудди фикрларига жавоб бераётгандай кулимсираб гапирди Нортон. – Ишларимиз чатоқ, Тора. Биз эгалик қилиш объектини эсон омон алмаштириб олдик. Ва мана сенга фарқ. Бизни ўтмишнинг, салбий ҳиссиётларда, ахмоқликда, хурсанд ҳоҳишларсиз сассиб ётган одамлардан катта жар ажратиб турибди. Аммо олдимизда яна битта жар.

- Мен бугун…, - бошлади Тора, ва Нортон жим бўлиб қолди, - …ҳа, мен айнан бугун уйғониб, ҳечнимани тушунмай юрдим – ҳаммаси бўлиши керакдай шекилли – ўша уй, комп, дераза, тўлқинларнинг чайқалиши, шабада, пальмалар...унда нимага мен бу ерда ҳудди ўзгаман, ҳудди мен ҳар доим бошқа жойда яшаганимдай? Кейин бирдан яқинда жозибадор ниманидир сезганимни эсладим. Ниманидир. Аммо фақат шу хотира қолди, ниманидир бўлгани тўғрисида, у ерда тортиш, магнитлик бўлгани, менга у жой ёққанини эсладим. Ҳудди мен уҳлаётиб, тушимда ЁИни сезаётганимдай. Ҳозир эса мен уйғониб, бошқа ҳаёт билан яшаганимни эсимдан чиқардим. Мен тўсатдан бу дунёда, бошқа ҳаёт билан бўлиб қолдим.

- Ҳа. Биз импульсни йўқотдик. Биз эътиборимизни бошқа жойга қаратдик. Биз эркинликка интилаётгандик ва унга тўғридан тўғри интилишнинг ўрнига, озодликнинг атрибутларида қулоғимизгача ботиб қолдик.

- Агар мен ҳозир дайверларнинг базасини қуришга бўлган ўз ҳоҳишимни кунига бир-икки соат давомида амалга ошираман деб ўйласам, шу заҳоти… шу заҳоти вужудга келади… оҳ, шайтон… аҳир ташвиш вужудга келадику… бу аҳир ҳоҳишнинг механик эканлигининг равшан исботику, шунинг учун у ўзидан ўзи йўқ бўлиб қолмайди, буниси тушунарли ҳам – у албатта йўқ бўлмайди, аммо механик ҳоҳишни сезиб, аниқликсиз  ёки аниқликка эга бўлиб амалга ошириш – бу катта фарқ. Биринчи ҳолатда – бу ботқоқликда ботиб қолишни билдиради, ўзини заҳарлашнинг тугамайдиган даҳшати. Иккинчи ҳолатда эса – аниқлик ўзидан ўзи ўзгаришларнинг катализатори бўлиб ҳисобланади, ЁИларни ўзига тортади, ҳа, бу аниқ...аммо...мен тушунмаябман, Нортон! – Тора тиззаларига ўтириб, кўтини олдинга туртиб чиқариб, сал чайқаларди – Мен ҳечнимани тушунмаябман...ҳўп, майли, мен ахмоқ қизман, аммо...

- Улар эса, албатта, ҳаммаси ақлли болалар, А они все, конечно, умные мальчики, - кулиб юборди Нортон. – Катта ақлли болаларми?

- Улар нимабунинг ҳаммасини тушунишмаябдими? Мен ҳозир кўпроқ идрок тарафлама тушунябман, аниқлик менда оз, аммо бошқалар – коммандос, дайверлар, Менгес… Хельдстрём… Тарден… уларчи?

- Уларчи? – қайта сўради Нортон. – Катта амакидан сўрашга аҳд қилдингми?

- Ҳа… мен шунчаки тушунмаябман…

- Ҳаммасини қараб чиқ, тушунасан кейин.

- Қараб чиқаман, - Тора лабини тишлаб, қўлига кўрпасининг ёнида ётган халькопиритнинг бўлагини олди. Ҳаворанг-яшил учқунчалар қўлида югуришни бошлашди.– Ер башаралари...менинг уйчамда ҳам бор, ва агар яна биттасини у ерга судраб боришнинг иложи бўлса – мен бориб, мудраб келаман. Мен унга тикилиб қарайман, пайпаслайман, бу ёритилган омилни, мен ЁИларни сезаман...ҳа, шубҳасиз, мен ЁИларни сезаман, шайтон урсин, аммо...!

- Овозни чиқариб гапиришга қўрқинчлими? :) – кулиб юборди Нортон.

- Нима десам эканкўпроқ ўрганмаганлигимдан яъни саволни бундай қўйса бўлади ажойиб, менинг уямда аметистнинг кристали бор, мен яна тоғларга бориб, целистот жеодасини олиб келишим мумкин, ва мен завқ ва бошқа ЁИларни сезаман..ммо, нима...мен...сеза олмайманми...ҳудди шу ЁИларни...усиз? О… - Тора кўти билан товонларига ўтириб, шундай тарзда ярмига очиқ оғзи билан қотиб қолди.

- Нима юзага келмоқда?

- Юзага келмоқда… ҳаёт маъносини йўқотишдан қўрқинч, албатта …

- Яна?

- Яна… ёритилган идрокларни ортидан қувлаш ўзимнинг мақсадим бўлиб қолганлиги борасида аниқлик… аҳир бизнинг ҳамма қишлоқларимиз, дельфинлар билан контактларимиз, минераллар, китоблар, идрокларнинг интеграцияси, кичкинтойлар учун курслар...аҳир буларнинг ҳаммаси аҳамиятли даражада ёритилган идроклар орқасидан қаҳрли қувлашни англатадику.

- Қаҳрли? Ҳа, жуда тўғри келадиган эпитет. Бизнинг маданиятимиз, бизнинг ривожланишимиз учун ташвишланишчи вужудга келадими?

- Ҳа… агар, масалан, Кремер кучукчалар билан бугунги  дарсларини ўтказмаса, улар.., нима улар? Зерикишни бошлашадими? Кайфиятлари тушадими? Нима бўлади ўзи.., а? – Тора ёки ўзидан, ёки Нортондан сўради. – Келиб чиқадики – бу оддий ғамҳўрликми? Она ғамҳўрлигими? Ўғлим зерикиб қолмасмикан? Аҳир ҳаммаси аён, аммо бу қувлашда  тўҳташ… - Тора яна лабини тишлаб, тўҳтади.

- Тўҳташ қийин –айниқса атрофингда куни бўйи ҳамма фақат у билан машғул бўлсалар.

- Қизиқ – мен ҳар доим, қаердадир ички суҳбатимда сени билағон, ёки қандайдир сал бегона одам деб ҳисоблардим, чунки сен доим четда юрасан, марузалар ўқимайсан, курсларни олиб бормайсан, қандайдир ўзингни баҳш қилмайман... ва сени кўрганимда, бугун, биринчи лаҳзада, кўзимни очганимда...мени нима ҳайратга солгани – яқинлик, очиқлик, сенда бирдан пайдо бўлган ушбу ҳислатлар. Қандай ботқоқ...демак – биз ҳаммамиз ботқоқдамиз, ишлар ёмон... - Тора туриб, ярим деворни эгаллаб турган, унинг орқасида, пальмалар орасидаги ёруғликларда океан кўриниб турган, ялангликка чиқадиган деразанинг олдига борди.

– Мен зерикишдан қўрқар эканман...ёрдам бера олмаслигимдан қўрқаман, қўрқаман...мен аҳир қўрқинч билан яшаябаман, Нортон...мен у билан шундай яқинлашиб қолдимки, уни умуман ҳатто сезмасдим, мен шунчаки ЁИларнинг камлигига, экстатик ЁИлар эса деярли йўқлигига ҳисобот берардим… мен ўзимга буни бундай тушундирдим – мен коммандосда тарбияланмаганман, болалигим оддий оилада ўтган, мен унча қобилиятли эмасман, ва бунинг ҳаммаси ўзимни алдаш эди. Қаранг,а! – Тора пешонаси билан ойнага ёпишиб қолди, сўзлар қаергадир йўқ бўлиб қолди.– Аҳир, мен ҳозир ҳам самимий эмасман, Нортон, - у қайрилди, - мен айнан ҳозир ютишни, олишни давом эттирябман, яна ва яна, яна Нортондан беринг, яна ярим кило, яна бир дақиқа, кам бу менга, яна бер!!

Кутилмаганда Тора ҳайвонга ўҳшаб, муштларини қисиб, ғўриллади, ва бу овоз чиқариши инграшга айланди, кучайиб, эхтиросли, умидсиз равишда, ҳудди кимдандир ниманидир сўраётгандай ёки талаб этаётгандай, ўзини, қопқондан чиқишга харакат қилаётган ҳайвонга ўҳшаб йиртарди – ҳар қандай тарзда, фақат тирик қолса бас.

 



<< Бўлим 23 Бўлим 25>>